«энергия самарадорлиги» тегли мақолалар


Энергетика корхоналарининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш — президент
4 ноябрь 2024, 22:46

Энергетика корхоналарининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш — президент

Президент электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. У 2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш, деди давлат раҳбари.

Энергияга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, уларнинг оқибатига қарши курашяпмиз — президент
1 июль 2024, 22:49

Энергияга ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, уларнинг оқибатига қарши курашяпмиз — президент

Президент энергия самарадорлигини оширишга доир йиғилишда энегрия истеъмолида ўғирликлар кўпайганини таъкидлади. У буни ноқонуний уланишларнинг олдини олиш билан эмас, оқибатига қарши курашилаётгани билан изоҳлади. Энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъуллар жавобгарлигини ошириш зарур, деди у.

Президент: «Энергияни тежаш йўқотишларни камайтириш ҳисобига бўлиши шарт»
10 июнь 2024, 22:26

Президент: «Энергияни тежаш йўқотишларни камайтириш ҳисобига бўлиши шарт»

Президент иссиқ ойларда объектларни совутишга қишдаги билан бир хил энергия сарфланаётганини таъкидлаб, айрим бинолар учун энергия самарадорлиги бўйича техник шартлар ишлаб чиқишни топширди. «Тежаш йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт», — деди у.

Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар бериш режалаштирилмоқда
10 июнь 2024, 21:29

Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар бериш режалаштирилмоқда

Президент электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Унга кўра, мазут ва кўмир 2 йилга бождан озод қилинади, кўмир импорти учун 3 йилга револьвер кредитлар берилади. 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

Ташкилот, ҳудуд ва бинолар учун энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклиф қилинмоқда
30 май 2024, 20:32

Ташкилот, ҳудуд ва бинолар учун энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Президентга иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Энергия аудитини ўтказишнинг янги тартиби йўлга қўйилади, раҳбарларга энергия самарадорлиги бўйича KPI`лар ўрнатилади, ташкилотлар, ҳудудлар ва бинолар учун энергия истеъмоли рейтинги жорий этилади.

Энергетика вазирлиги ва ЖБ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон бўйлаб 500 дан ортиқ жамоат бинолари энергия самарадор бўлади
23 апрель 2024, 20:25

Энергетика вазирлиги ва ЖБ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон бўйлаб 500 дан ортиқ жамоат бинолари энергия самарадор бўлади

Энергетика вазирлиги ва ЖБ жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасини тақдим этди. Келгуси беш йилда шифохоналар, мактаблар ва болалар боғчаларида термоизоляция, вентиляция, кондиционерлик яхшиланади, шунингдек, кўмир қозонлари қуёш коллекторини иситиш тизимларига алмаштирилади.

Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ажратди
14 апрель 2023, 14:29

Жаҳон банки Ўзбекистондаги жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш учун 143 млн доллар ажратди

Жаҳон банки жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва «яшил» энергияга инвестицияларни жалб қилиш учун 143 млн доллар кредит ажратди. Шунингдек, ландшафтлар барқарорлигини ошириш ва ўрмонларни қайта тиклаш учун 142 млн доллар тақдим этди.

«Базальт» операцияси бошланди. Тошкентдаги «дом»ларни совуқ ўтмайдиган уйларга айлантиришга киришилди
4 февраль 2023, 11:33 1

«Базальт» операцияси бошланди. Тошкентдаги «дом»ларни совуқ ўтмайдиган уйларга айлантиришга киришилди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги учта «хрушчёвка» кўп қаватли уйларни иситиш лойиҳаси доирасида базальт плиталари билан қопланмоқда. Мақсад — пойтахт аҳолиси чироқсиз ва иссиқликсиз қолиб кетган қишки инқироз такрорланишига йўл қўймаслик. «Газета.uz» ишларнинг бориши ва одамлар фикри билан танишди.

Энергия истеъмоли деярли нолга тенг бўлган уй — у қандай қурилган?
7 май 2022, 09:53 1

Энергия истеъмоли деярли нолга тенг бўлган уй — у қандай қурилган?

Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг